БУЮРАМАН:
1. Адвокатлар палатаси раисининг 2010 йил 28 сентябрдаги 1кҳ-сонли «Адвокатлар палатаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва адвокатлик тузилмаларида ягона иш юритиш тартиби тўғрисидаги намунавий Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғининг амал қилиши 2017 йилнинг 01 декабридан адвокатлик тузилмаларига нисбатан бекор қилинсин.
Белгилансинки, адвокатлик тузилмалари раҳбарлари ўзлари фаолият юритувчи адвокатлик тузилмаларида иш юритишни тартибга солувчи локал ҳужжатларни амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, мустақил тарзда тайёрласин ва тасдиқласин.
2. Адвокатлар палатаси раисининг 2011 йил 04 июлдаги 1-кҳ-сонли «Ўзбекистон Республикаси адвокатлик тузилмаларининг ҳужжатлар йиғмажилдлари намунавий номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғининг амал қилиши 2017 йилнинг
01 декабридан бекор қилинсин.
3. Адвокатлик тузилмалари ҳужжатлар йиғмажилдларининг намунавий номенклатураси (кейинги ўринларда – йиғмажилдлар наменклатураси) 1-иловага, ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси асосида адвокатлик тузилмаларида юритиладиган китобларнинг шакллари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Тасдиқланган йиғмажилдлар наменклатурасини қўллаш адвокатлик тузилмаларига тавсия этилсин.
5. Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари мазкур буйруқни тегишли ҳудудда фаолият юритувчи адвокатлик тузилмаларининг эътиборига етказилишини таъминласин.
6. Буйруқ ижросини назорат қилиш Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари бошлиқлари зиммасига юклатилсин.
Раис в.в.б. Ш.Ш.Садиков
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раисининг 2017 йил 20 ноябрдаги 1-кҳ-сонли буйруғига 1-ИЛОВА |
АДВОКАТЛИК ТУЗИЛМАЛАРИ ҲУЖЖАТЛАР ЙИҒМАЖИЛДЛАРИНИНГ НАМУНАВИЙ НОМЕНКЛАТУРАСИ*
|
Индекс |
Йиғмажилднинг номланиши |
|
01 |
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармаларидан келиб тушган ҳужжатлар (қарорлар, тавсиялар, услубий қўлланмалар, хатлар, баённомалар, ички назорат қоидаларига оид материаллар, маълумотлар ва шу кабилар) ва уларга оид ёзишмалар |
|
02 |
Адвокатлик тузилмасининг таьсис ҳужжатлари (таъсис йиғилиши баённомалари, Устав (низом), таьсис шартномаси, шерикчилик шартномаси, давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома) |
|
03 |
Адвокатлик тузилмаси раҳбарининг буйруқлари |
|
04 |
Кирувчи хат-ҳужжатларни рўйхатга олиш китоби ва уларга оид маълумотлар |
|
05 |
Чиқувчи хат-ҳужжатларни рўйхатга олиш китоби ва уларга оид маьлумотлар |
|
06 |
Адвокатлар ва ишонч билдирувчи (ҳимоя остидаги) шахслар ўртасида тузилган юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимлар (шартномалар) |
|
07 |
Жиноят ишлари бўйича тайинлов асосида ишда иштирок этишга оид маълумотлар |
|
08 |
Сарфланган ордер бланкалари |
|
09 |
Адвокатлик тузилмаси фаолиятини таъминлаш мақсадида тузилган шартномалар |
|
10 |
Адвокатлик тузилмаси ходимларининг шахсий жилдлари (меҳнат шартномалари, аризалар, мансаб йўриқномалари, сўровномалар (анкеталар), таржимаи ҳоллар, буйруқларнинг нусхалари, тавсифномалар ва шу кабилар)* |
* адвокатлик тузилмаси ходимларининг шахсий жилдлари умумий йиғмажилдлардан алоҳида сақланади.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ ва адвокатлик тузилмаси иш фаолиятига кўра, ҳужжатлар йиғмажилдларининг номенклатурасида қўшимча йиғмажилдлар жорий этилиши мумкин.





















